• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 декабря 2022

Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида метан гази нархи сунъий тарзда оширилиши тақиқланади — Антимонополия

Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида метан гази нархлари сунъий тарзда оширилган ҳолат аниқланса, қўмита мансабдор шахсларга чора кўради.

630
0
UzNews.uz

Куз-қиш мавсумида об-ҳавонинг совуши сабабли айрим ҳудудларда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари махсус иш тартибига ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бундай ҳолатда Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ қуйиш шохобчаларида нархларни сунъий оширилиши юзасидан огоҳлантириш ҳақида хабар берди.

"Бу ҳолат автомобилларга газ қуйиш шохобчалари томонидан метан гази нархларининг ошишига сабаб бўла олмайди. Ўз навбатида, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилаётганлиги ва тадбиркорлар томонидан автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида метан гази нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши маълум қилинади", — дейилади хабарда.

Барча ҳудудий бошқармаларига аниқ топшириқлар берилган ва улар томонидан назорат ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида қўмита огоҳлантиради.

630
0