• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 2 декабря 2022

Сурхондарёда бир гуруҳ йигитлар икки кишини аёвсиз калтаклашди

Икки ҳайдовчи йўл талашиб жанжаллашган. Шундан сўнг, улардан бири танишларини билан келиб, иккинчи ҳайдовчи ва унинг шеригини дўппослаган.

385
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Денов туманида икки фуқаронинг калтаклангани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолатга Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат Денов шаҳар "Жомий" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида содир бўлган.

Мазкур маҳаллада яшовчи У.А Damas'да ички йўлдан автомобиль йўлига ҳаракатланиб чиққан вақтида VAZ фургон русумли автомашинаси ҳайдовчиси билан йўл талашиб қолади.

Натижада, У.А. VAZ фургон русумли автомашинаси ҳайдовчи ўриндиғида бўлган вояга етмаган М.Э. ва олди йўловчи ўриндиғида бўлган С.Б.лар билан тортишиб, ўзаро жанжаллашади.

Орадан 3 соатлар ўтиб М.Э. С.Б. ўзларининг 4 нафар таниши билан биргаликда яна шу маҳаллага қайтиб келишади. "Барака" номли савдо дўкони ёнида бир гуруҳга бирлашган ҳолда У.А. ва У.Р.лар билан жанжаллашиб, бир-бирларига тан жароҳати етказади.

Ушбу ҳолат юзасидан Денов туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан безорилик жиноятини содир этган фуқароларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б" билан жиноят иши қўзғатилган.

385
0