“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи гуруҳи томонидан “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖга амалий ташриф уюштирилди.
Ташриф давомида заводнинг ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулот турлари ва лабораторияси билан яқиндан танишилди ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Маълумот учун таъкидлаш жоизки, “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ 1941 йилда ташкил топган бўлиб, Ўзбекистонда кимёвий ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бугунги кунда “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ ускуналарни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган. Жумладан, нефть ва газ саноати ускуналари, босим остида ишлайдиган ускуналар, бурғилаш ускуналари ва бошқалар.
Шунингдек “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ Марказий Осиёда кимё, нефть-кимё, газни қайта ишлаш ва бошқа соҳаларга юкори босим ўтказгичлар ва аппаратлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича етакчи корхона ҳисобланади.
Ишчи гуруҳи “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ масъул вакилларига тизим тармоқ корхоналарининг технологик ускуналарга бўлган эҳтиёжлари ҳақида ҳамда уларни ўзлаштириш имкониятлари бўйича батафсил маълумот берилди.
Музокаралар давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналари билан “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ ўртасида имзоланган шартномаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда маҳсулотларни сифат назоратига эътибор бериш масалалри муҳокама қилинди.
Учрашув якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи тузиб биргаликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналарининг технологик ускуналарини техник ҳолатини жойига чиқиб, ўрганиш юзасидан келишиб олинди.