Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ноҳақ 8 йилга қамалган фуқарога 100 млн сўм маънавий зарар тўлаш белгиланди

У 2011 йил МХХ томонидан ноҳақ қамоққа олинган. Узоқ вақт унга тазйиқлар қилинган.

445views0replies
0

t.me/abdumalikovich_uzb

Маълум қилинишича, даъвогар 2011 йил 10 июнь кунги ҳукм билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2022 йилда Олий суд судлов ҳайъати томонидан унга оид иш атрофлича ўрганилиб, қайта кўриб чиқилган.
Натижада, оқланганлиги ҳамда унга, унинг оила аъзоларига етказилган маънавий зиёнларни ундириш тўғрисида ҳукм эълон қилинган.
Даъвогарга кўра, адолатсиз суд ҳукми натижасида ота-онасини йўқотган, МХХ томонидан ноҳақ қамоққа олиниб, тўрт ой кечаю-кундуз тазйиқлар остида бўлган, тўрт йил давомида, марҳум ота-онаси, оиласи, ёш қизи, Бекобод шаҳар кўчаларида жазони ижро этиш муассасаси эшиги олдида 2-3 кунлаб навбат кутган. Қайд этилишича, у қамоқдалиги даврида ота-онасидан ажралган.
Бугунги кунгача тортган азобларини, марҳум ота-онаси, оиласининг тортган руҳий маънавий азоблари учун 200 миллион сўм ундириб беришни сўраган. Аммо, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди унга 100 млн сўм маънавий зарар тўлаб берилиши керак, деган қарорга келган.
Вилоят молия бошқармаси бу суммани камайтириш бўйича вилоят судига ариза киритган. Ишни ҳар томонлама ўрганган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
445views0replies
0

Комментарии