Поиск
RUUZ

Политика

Владимир Норов Афғонистон иқтисодиёти учун Термизда Таълим кластерини ташкил этишни таклиф қилди

Ўзбекистон ТИВ вазири ЙХҲТ ҳамкорларини Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун Халқаро транспорт ва логистика марказидан фойдаланишни таклиф қилди.

50views0replies
0

Ўзбекистор ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Самарқандда ўтказилган ЙХҲТ (Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида қўшни Aфғонистонда тинчликни таъминлаш ҳақида гапирди.
"Халқаро ҳамжамиятнинг устувор вазифалари Aфғонистондаги инсоний ҳалокатининг олдини олиш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ва минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга интеграция қилиш, бу мамлакатда муҳим инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишдан иборат бўлиши керак", – деди Владимир Норов.
Владимир Норов ЙХҲТ ҳамкорларини Ўзбекистон томонидан Aфғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қаратди. Стратегик муҳим лойиҳа "Термиз – Мозори Шариф – Қобул – Пешовар" темир йўл лойиҳасини амалга оширилиши Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, Aфғонистонни иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш ва уни бу икки минтақани боғлайдиган кўприкка айлантириш учун катта имкониятлар очиши таъкидланди.
Ўзбекистон президентининг БМТ шафелигида халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббусини амалга ошириш Aфғонистон ҳукумати томонидан ўз мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини ишлаб чиқиш ва келишиш учун муҳим платформа яратади.
Владимир Норов ЙХҲТ ҳамкорларини узоқ қийин вазиятдаги афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Термиз шаҳридаги Халқаро транспорт ва логистика хабидан фойдаланишга, шунингдек, Aфғонистон иқтисодиёти учун мутахассислар тайёрлаш учун Термиз шаҳрида Таълим кластерини ташкил этишни қўллаб-қувватлашга таклиф қилди.
50views0replies
0

Комментарии