Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ЙПХ ходимлари наркотестер ёрдамида ҳайдовчиларни текширувдан ўтказишади

Эндиликда ҳайдовчининг гиёҳвандлик ва психотроп моддалар таъсирида эканлигини аниқлашда наркотестердан фойдаланилади. Бу бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

399views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистонда йўл-патрул хизмати ходимларига наркотестерлардан фойдаланишга рухсат берилади. Бу бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унга кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлашда наркотестер махсус техник воситасидан фойдаланилади.
Текширув ЙПХ ходими томонидан махсус мослама (алкотестер, наркотестер) ёрдамида белгиланган тартибда транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси миқдорини ёки биологик суюқлик (сўлак)да гиёҳвандлик ёхуд психотроп моддалар борлигини аниқлаш орқали ўтказилади.
Ҳайдовчи алкотестерда ўтказилган текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда ёхуд транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан олинган биологик суюқлик (сўлак) наркотестер ёрдамида текшириб кўрилиб, унинг гиёҳванд модда истеъмол қилганлиги аниқланган ҳолларда ЙПХ ходими транспорт воситасини бошқараётган шахснинг алкоголли ичимликлар, гиёҳванд модда таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш) даволаш-профилактика муассасаларига олиб боради.
399views0replies
0

Комментарии