Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Nexia-3 уриб юборган пиёда вафот этди

Ушбу жиноят иши ЖПКнинг тегишли моддасига асосан ҳаракатдан тўхтатилган.

478views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган йигитнинг онасининг мурожаати тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.
2021 йилнинг 25 август куни тахминан соат 20:00 атрофида 1971 йилда туғилган Б.С. ўзининг бошқарувидаги Nexia-3 автомашинасида Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик 2-даражали кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан номаълум Matiz автомобилининг орқасидан чиқиб келган пиёда 1997 йилда туғилган В.Л.ни уриб юборган. Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида барча зарурий тергов ҳаракатлари ўтказилган.
Жумладан, судга оид автотехник экспертиза тайинланган, 2021 йил 15 ноябрь кунидаги хулосасига кўра, ушбу ЙТҲ вазиятида Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчиси ўз вақтида кескин тормоз бериш йўли билан ҳодисани олдини олишни техник имкониятига эга бўлмаган.
Тергов жараёнида ҳайдовчи Б.С.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.
Қарордан норози бўлган тарафлар юқори турувчи органларга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган.
478views0replies
0

Комментарии