Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда ўқувчи қизлар юпун кийимда ўқишга алоқаси йўқ тадбирга олиб чиқилди

Халқ таълими вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

229views0replies
0

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги

Аввалроқ, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги Telegram-каналида Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари иштирокида тадбир ўтказилганлиги ва тадбирдан фотосуратлар эълон қилинди. Суратда ўқувчи қизлар юпун кийимда қатнашганлигини кўриш мумкин. Халқ таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари Ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш маросимидан олинган сурат. Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактаб ҳовлисида ташкил этилган ушбу ўқувчиларга мутлақо алоқаси бўлмаган тадбирга болалар жалб этилган.
"Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини мактаб вақтидан ташқари, уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигига хавф соладиган турли тадбирларга жалб қилмаслик бўйича доимий равишда огоҳлантириб келинади. Афсуски, шунга қарамай ушбу суратдаги каби аянчли ҳолатлар юзага келмоқда. Болаларнинг мактабдан ташқари вақтларда тадбирга жалб этилиши ва энг ачинарлиси, совуқ об-ҳаво шароитига қарамай уларнинг юпун кийимларда экани ушбу ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби, деб ҳисоблаймиз", - дейилади муносабатда.
229views0replies
0

Комментарии