Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферманинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

270views0replies
0

Видеодан кадр

Бухорода майнинг ферманинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати UzNews.uz' таҳририятига хабар берди.
Маълум бўлишича, Ромитан туманида компьютер ва бошқа қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланган тадбиркор хусусий корхонанинг яна бир биноси ва фермер хўжаликларидан бирининг молхонасини ижарага олган. Кейин мазкур биноларга электр жиҳозлари ўрнатилиб, юқори волтли электр тармоқларига ноқонуний уланган.
Текширув давомида 9 турдаги 456 дона электр жиҳозлари ва бошқалар ашёвий далил сифатида олинган.
Текширувлар давомида майнинг хўжалигининг ноқонуний фаолияти натижасида давлатга 2 миллиард 530 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
270views0replies
0

Комментарии