Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 7-синф ўқувчиси яшаш хонадонида ўзини осиб қўйди

12 ёшли қизни оиласи ҳовлисида дарахтга осилган ҳолда топган. Прокуратура томонидан тергов ишларини олиб борилмоқда.

479views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат тахминан 17:24 атрофида Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 7-синф ўқувчиси М.Улуғбек тумани, Олтинпета кўчасида яшовчи 2010 йилда туғилган вояга етмаган А.З. яшаш ҳовлисидаги дарахтга ўзини осиб, ўз жонига қасд қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Суд-тиббий экспертизаси Юнусобод филиалининг дастлабки маълумотига кўра, марҳуманинг ўлими “бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан тиқилишидан келиб чиққан механик асфиксия”дан юз берганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
479views0replies
0

Комментарии