Поиск
RUUZ

Общество

8,4 млрд сўм сарфланган "Онлайн маҳалла" сайти нима сабабдан тендерсиз берилганига изоҳ берилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакили катта маблағ ажратилган платформа а тендерсиз, тўғридан тўғри шартнома асосида бериб юборилгани сабабини тушунтирди.

258views0replies
0

Антимонопол

Кеча, 30 ноябрь куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот анжумани ўтказди.
Унда Монополияга қарши курашиш қўмитаси харидлар назорат қилиш департаменти директори Комилов 8,4 млрд сўм сарфланган "Онлайн маҳалла” платформаси нима сабабдан "Realsoft" МЧЖ IT-компаниясига тендерсиз, тўғридан тўғри шартнома асосида бериб юборилганига изоҳ берди.
Ушбу саволга Монополияга қарши курашиш қўмитаси харидлар назорат қилиш департаменти директори Комилов Мирзоҳид қуйидагича жавоб берди.
"Маҳаллабай онлайн платформасини яратиш ҳукумат қарори билан Realsoft МЧЖга топширилган. Бу нарса қонунчилик билан бугунги кунда тақиқланмаган. Яъни "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонуннинг 71-моддасида, президентда ва ҳукуматда шундай ваколатлар бор.
Биргина бу ҳолат эмас, статистик маълумотларга кўпроқ эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йилда ҳам тўғридан-тўғри харидлар сони жами харидларнинг 50 фоизидан юқорисини ташкил қилган. Яъни халқ, жамият учун деган нақлдан келиб чиқадиган бўлсак, бугунги кунда ҳамма нарса маҳаллабай ишлаш тизимида биринчи навбатда аҳолига тезроқ ўша хизматни етказиб бериш учун шундай қарор қабул қилинган деган хулоса чиқарсак бўлади", — деди Комилов Мирзоҳид.
Шунингдек, таъкидланишича, президентнинг 3953-сонли қарорида 44 дан ортиқ товарлар рўйхати белгиланган. Шу рўйхатларга киритилган товарларни давлат буюртмачилари томонидан оператив ҳаридларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилган.
Бундан ташқари мамлакатда ишлаб чиқарувчилар ва молия вазирлиги томонидан ягона етказиб берувчилар реестри юритилади. Мана шу реестрга киритилган тадбиркорлик субъектларидан ҳам тўғридан-тўғри харидлар амалга оширади. Мана шулар жами ҳисоблаганда 50 фоиздан ошиқ кўрсаткичлар келиб чиқади.
258views0replies
0

Комментарии