• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 1 декабря 2022

Сирдарёда “Жигули” ҳайдовчиси итининг калласини машинасига ёпиштириб олгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Вилоят ИИБ ҳайдовчини аниқланиб, ҳолатга ойдинлик киритилди.

833
0
t.me/ekologuz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда "Жигули" ҳайдовчиси итини ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб олгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан автомашина ҳайдовчиси аниқланиб, ҳолатга ойдинлик киритилди.

Аниқланишича, автомашина ҳайдовчиси Гулистон шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган А.А жорий йилнинг 28 ноябрь куни ўзига қарашли фермадан яшаш хонадонига итини олиб кетиш мақсадида автомашинасини юкхонасига жойлаб олиб кетаётган вақтда ити автомашина ёқилғи қуйиш баки қопқоғидан бошини чиқариб олган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан суратга олиниб, нотўғри талқин қилиниб тарқатилган.

Ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан ҳайдовчига профилактик тушунтиришлар берилиб, хавфсизлик қоидаларига амал қилишлик юзасидан огоҳлантирилди.

833
0