• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 ноября 2022

Афғонистонда диний мактабдаги портлашда 35 нафар киши ҳалок бўлди

Порҳлаш пешин намози вақтида содир бўлган. Қурбонларнинг аксарияти мактаб ўқувчилари бўлган.

441
0
Иллюстрация / delfi.lt

Афғонистоннинг Саманган вилоятининг Айбак шаҳрида диний мактабда юз берган портлашда 35 киши ҳалок бўлган, 23 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Hasht e Subh газетасида маълум қилинди.

ОАВ хабарларига кўра, портлаш қурбонларининг аксарияти мактаб ўқувчиларидир. Ҳозирда ўлганларнинг жасадлари бинодан олиб чиқилмоқда. Бундан ташқари, жабрланганларни эвакуация қилиш тартиби давом этмоқда.

Воқеа пешин намози вақтида юз берган. Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

"Толибон Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Абдул-Нафи Тҳакур камида 10 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Шунингдек, у жиноятчиларни топиш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган", - дейилади хабарда.

441
0