• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 30 ноября 2022

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари қатор соҳаларда шериклик муносабатларини муҳокама қилди.

30 ноября 2022
386
0
president.uz

30 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этаётгани ҳамда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги сермаҳсул ишлар кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Таъкидланишича, 1-2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг учрашуви бўлиб ўтади, унда иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги жорий ва истиқболли кооперация лойиҳалари кўриб чиқилади. Шунингдек, мамлакатлар етакчи саноат корхоналари ва компаниялари вакиллари иштирокида қатор ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳудудлараро ҳамкорлик кенгаймоқда. Гуманитар алмашинув соҳасида учинчи Ўзбекистон-Россия таълим форумининг самарали натижалари қайд этилди.

Бундан ташқари, кўп томонлама форматдаги, шу жумладан Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Етакчилар бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

30 ноября 2022
386
0