Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда профилактика инспектори пичоқланиб ўлдирилди

Мазкур жиноятни муқаддам судланган шахс содир этганлиги аниқланган.

417views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг йилнинг 29 ноябрдан 30 ноябрь кунига ўтар кечаси, Олмазор тумани Юнусова кўчасида жойлашган “Ғалаба” МФЙ биноси ёнида туман ИИО ФМБ профилактика инспектори Н.Б.ни мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Ўтказилган тергов тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 1992 йилда туғилган, муқаддам судланган Б.З. содир этганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов UzNews.uz’га хабар берди.
Унга кўра, воқеа жойи ва мурда кўздан кечирилиб, ҳодиса жойидан хўжалик пичоғининг ғилофи ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман прокуратураси томонидан Б.З.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Олмазор тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, гумонланувчи Б.З.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
417views0replies
0

Комментарии