Жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 07:00 ларда Яшнобод тумани Уйсозлар 1-тор кўчалари кесишган чорраҳада 34 ёшли ҳайдовчи М. Қодир бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли давлат рақами 01 155 WBA бўлган йўловчи ташувчи автобусда ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб ушбу чорраҳадаги светофор ва йўл ёқасидаги уйга бориб урилиб, тўхтаган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, ушбу автобусда фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.