Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзбек-қозоқ чегарасида контрабанда ва ноқонуний миграция билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош қилинди

Жиноятчилар юк машиналарини тўсиқсиз кириши ва чиқишини таъминлаб берган. Ташилаётган юкга қараб 200 минг тенгегача тўлов ундирилган.

142views0replies
0

liter.kz

Қозоғистон ИИВ контрабанда ва ноқонуний миграцияни ташкил қилиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди, деб хабар беради Polisia.kz.
Ўзбекистон билан чегарадош Туркистон вилоятининг Қозиғурт божхона постида жиноий фаолиятни амалга оширган бир гуруҳ шахсларга нисбатан кенг кўламли махсус операция ўтказилди.
Гумонланувчилар божхона постидаги коррупция алоқаларидан фойдаланиб, "воситачилик хизмати" кўрсатиш ниқоби остида сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда товарларни ноқонуний олиб киришни тизимли равишда амалга ошириб келган.
Битта юк машинасининг тўсиқсиз кириши ва чиқиши учун ташилаётган юкка қараб 200 минг тенгегача тўлов ундирилган. Божхона постидан кунига 150 тагача транспорт воситаси ўтказилган.
Бундан ташқари, жиноятчилар қўшни давлат фуқароларининг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишлари учун жиноий ҳимояни таъминлаган. Тезкор ходимлар бутун жиноий схемани аниқлаб, ҳужжатлаштирган.
Шу билан бирга, тинтув ўтказилиб, катта миқдордаги пул, ўқотар қурол ва совуқ қурол, чет эл фуқароларининг паспортлари, махсус техника воситалари олиб қўйилди.
Айни дамда ушбу шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, айбдорларга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда.
142views0replies
0

Комментарии