Самарқандда ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкортадбир давомида, 1994 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи Х.С. маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика орқали АҚШга юбориши эвазига 25.000 АҚШ доллар сўраган.
Тадбир давомида Х.С. ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.