Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда йил бошидан буён 220 дан ортиқ бола ЙТҲларда ҳалок бўлди

Сенат жорий йилнинг 10 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганлар статистикасини эълон қилди.

40views0replies
0

UzNews.uz

Олий Мажлис Сенати UzNews.uz'га маълум қилинишича, ўтган 10 ой давомида содир бўлган 7636 та йўл-транспорт ҳодисасида 2 мингга яқин фуқаро ҳалок бўлган, шундан 226 нафари вояга етмаганлардир.
Ички ишлар вазирлиги томонидан Сенатга тақдим этилган маълумотда қайд этилишича, бахтсиз ҳодисалар натижасида 7200 га яқин фуқаро турли тан жароҳатлари олган. 
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мактаб ўқувчилари учун йўл ҳаракати қоидаларига ёшликданоқ риоя қилишни сингдиришга ёрдам берадиган йўл ҳаракати қоидаларига оид дарсликларни чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.
Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзолари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни танқид остига олди.
40views0replies
0

Комментарии