Поиск
RUUZ

Политика

Тоқаевнинг матбуот котиби Путин таклиф қилган уч томонлама иттифоқ қандай эканига аниқлик киритди

Қозоғистон президенти вакилининг сўзларига кўра, гап Россия газини қўшни давлатлар ҳудудлари орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш ҳақида кетмоқда.

150views0replies
0

Sputnik

Кеча Путин Тоқаевни Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қандайдир уч томонлама иттифоқ тузишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистон президенти матбуот хизмати раҳбари Руслан Желдибаев Қосим-Жомарт Тоқаев Москвага ташрифи билан боғлиқ ҳолда ОАВда айрим саволлар бўлаётганига муносабат билдирди.
"Қозоғистон ва Россия президентларининг Кремлда бўлиб ўтган музокаралари чоғида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан иборат “уч томонлама газ иттифоқи” Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ташкил этиш ҳақида гап кетган эди.
Президентлар Қосим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин бу масалага барча манфаатдор томонлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда оқилона ечим топиш учун уч давлат экспертлари иштирокида батафсил музокаралар олиб бориш зарур, деб ҳисоблайди", — дейилади хабарда.
150views0replies
0

Комментарии