Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонга умумий қиймати 2,1 млрд сўмлик телефонларни ноқонуний олиб кирганлар ушланди

Ушбу қурилмалар UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтмаган.

97views0replies
0

ДХХ

Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбирда Mercedes-Benz юк машинаси тўхтатилиб, текширилган. Текширув натижасида автомашина юкхонасининг махсус тайёрланган қисмидан умумий қиймати 1 миллиард 13 миллион сўмлик 19 русумдаги 484 дона уяли телефонлар топилган.
Шунингдек, Водил туманида Captiva русумли автомашина ҳам тўхтатиб, текширилган. Автомашина кўздан кечирилганда, унинг ичида илгари айланма йўллар орқали республика ҳудудига олиб кирилган ва хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатларсиз умумий қиймати 621 миллион сўмлик 270 дона 9 русумдаги мобиль телефонлар борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти Поп туманида ўтказилган текширув давомида Cobalt русумли автомобиль текширилган. Машинада сумка ичидан 138 дона 4 турдаги мобиль қурилмалар топилган. Қўлга олинган ҳайдовчининг турар жойи кўздан кечирилганда, худди шу турдаги яна 17 дона телефон топилган.
Умумий қиймати 503 млн 750 минг сўм бўлган 155 дона уяли телефонлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Айни дамда суриштирув ишлари давом этмоқда.
97views0replies
0

Комментарии