Поиск
RUUZ

Общество

"Менга 2 та йўл қолдиришди": Minerva City асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантаж қилишда айблади — видео

Пойтат ҳокимлиги Мурали Лал Жаланнинг гапларини давлат хизматчисини обрўсизлантиришга қаратилган дея атаб, Бош прокуратурага мурожаат қилинишини маълум қилди.

599views0replies
0

Minevra City

Ижтмоий тармоқда Тошкентдаги хонадонлар қуриш билан шуғулланувчи Minerva City асосчиси Мурали Лал Жаланнинг интервьюси тарқалди.
У интервьюда 2021 йил март ойида Жаҳонгир Ортиқхўжаев уни ҳокимлик биносига чақириб, шантаж йўли билан қўпол муомала қилганини айтди.
"Менга 2 та йўл қолдиришди: ё лойиҳаларимдан бирини, масалан, Бектемир туманида жойлашган Lake City’ни амалга оширишдан расман воз кечишим, ё 100 миллион долларни депозит сифатида банкка жойлашим керак эди. Мен ҳокимга келишувдан ташқари ҳеч ким янги талаблар қўймаслигини, тадбиркор сифатида 7 йил ичида сарфланиши керак бўлган пулни кимнингдир ҳожати учун олдиндан ўтказиш қийинлигини тушунтирдим. Аммо ҳоким агар ўз хоҳишим билан шу ишдан бирини қилмасам, Minerva city’ни ҳам, қолган барча лойиҳаларим ҳам олиб қўйилишини ва Ўзбекистонда кун кечиришим қийин бўлишини айтди", — Мурали Лал Жалан.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдирди. https://t.me/poytaxt_uz/23187
Унга кўра, ҳокимлик Мурали Лал Жаланнинг интервьюсида Тошкент шаҳар ҳокимига нисбатан айтган гаплари ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар давлат хизматчисини обрўсизлантиришга қаратилган деб ҳисоблайди.
"Мурали Лал Жаланнинг гапларини асосли ёки асоссизлигини текшириш учун ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилинади. Барча оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ушбу ҳолатни қонуний асосда ўрганиб чиқилгунга қадар, асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз", - дейилади ҳокимлик муносабатида.
599views0replies
0

Комментарии