Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 22 ноябрь соат тахминан 12:30 ларда ҳайдовчи Н.Б. бошқарувида бўлган “КАМАЗ” русумли автотранспорт воситасини А-378 “Самарқанд-Ғузор” автомобиль йўлидан Ғузор тумани томон бошқариб бориб, Қамаши тумани “Узун” МФЙ ҳудудининг 124 км.га келганда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган Қамаши тумани “Узун” МФЙда яшовчи вояга етмаган Қ.С.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада вояга етмаган Қ.С. оғир тан жароҳати олиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг ажримига асосан айбланувчи Н.Б.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.