Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда 11 та археологик объектга 6 млрд сўмга яқин зарар етказилган

Ҳолат юзасидан 37 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

53views0replies
0

Қашқадарёда 11 та археология мероси объектига 6 млрд сўмга яқин зарар етказилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, туризм ва маданий мерос вазирлиги билан Қашқадарё вилоятида жойлашган 1 468 та маданий мерос объектларининг аҳволи ўрганилган.
Натижада 500 дан зиёд маданий мерос объектларидан фойдаланишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани қолаверса, 11 та археология мероси объектларига 6 млрд. сўмга яқин зарарлар етказилганлиги аниқланган.
Жумладан, Қарши туманида жойлашган В-ВИИИ асрларга оид “Дўнгтепа”, “Номсизтепа” ва “Авлиётепа” археология мероси объектлари қисман бузилиши оқибатида объектларга 1 млрд. 488 млн. сўмлик зарар етказилган.
Ўрганишлар давомида маданий мерос объектларига ноқонуний ўрнатилган 5 та ташқи реклама баннерлари олиб ташланиши, ижара шартномаси тузмасдан маданий мерос объектидан фойдаланиб келаётган 10 нафар тадбиркорнинг фаолияти қонунийлаштирилиши, 11 та маданий мерос объектларидаги ноқонуний қурилмалар бузиб ташланиши таъминланган.
"Шунингдек, 37 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ва судларга 7 та ариза киритилди",- дейилади хабарда".
53views0replies
0

Комментарии