• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 ноября 2022

Тошкентда маҳалла раиси ногирон фуқарони орқасидан тепди

Маҳалла раиси лавозимида ишлаган ушбу фуқаро бажараётган вазифасига номуносиб хатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун ишдан бўшатилди.

935
0
Видеодан кадр

Бир фуқаро бошқа фуқаронинг орқасидан тепганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 27 ноябрь куни тахминан соат 12:30 атрофида 1963 йилда туғилган А.Қ. Яккасарой тумани КХАЙ кўчасида 1973 йилда туғилган И.И. билан ўзаро келиб чиққан оғзаки можаро сабабли бир маротаба орқасидан тепган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўрилиши таъминланади, дейилади хабарда.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, “Aрмуғон” маҳалла раиси лавозимида ишлаган фуқаро А.Қ ўзининг бажараётган вазифасига номуносиб хатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун бугун, 28 ноябрдан “Aрмуғон” маҳалласи раиси лавозимидан озод қилинди.

935
0