Поиск
RUUZ

Общество

Телеканалларда намойиш қилинаётган “Омадингизни берсин” ўйини иштирокчиларни 2 млрд сўмга алдади

Маълум қилинишича, 55 иштирокчи бугунги кунгача совринлари олишолмаган. Телеўйин юзасидан текширув олиб борилмоқда.

432views0replies
0

Видеодан кадр

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистондаги хусусий телеканалларининг бирида намойиш этилган “Омадингизни берсин” ўйинида қўлга киритган ютуқларини олиш имкони бўлмаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган. 
Ўйинда иштирок этган бир нечта иштирокчилар турли хил техника, телефон ва автомобиль ҳам ютиб олишган. Аммо, кўрсатув суратга олиниб бўлганидан сўнг, телеўйин эфирга узатилгандан сўнг 90 банк иш куни ичида ҳомийдан совринлар берилиши мумкинлигини хабардор қилишган.
Агентлик сўрови ва ўйин ҳомийси тақдим этилган маълумотга кўра, намойиш этилган кўрсатувнинг жами 15 та сони ғолибларидан фақат 1,2,3 ва 12-сонларида бир нафардан иштирокчи ўз ютуқларини қўлга киритган, холос. Қолган 55 иштирокчи бугунги кунгача совринларини кутишмоқда. Таъкидланишича, телеўйинга иштирок этиш ва соврин ютиш умидида республиканинг турли вилоятларидан иштирокчилар пойтахтга келишган.
Бугунги кунга келиб, “Омадингизни берсин” телеўйини иштирокчиларининг умумий ютуқлари 2 миллиард сўмни ташкил этади.
Ўз навбатида Агентликнинг Махсус комиссияси томонидан “MIA- МАА” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги ҳолати бўйича иш қўзғатилган ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма берилган.
Шу билан бирга Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
432views0replies
0

Комментарии