Бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилояти судида 1−2 июль кунлари Нукусда содир бўлган тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 22 кишига нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилмоқда.
Айбланувчилар орасида Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бўлими бошлиғи Полат Шамшетов ҳам бор. У Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Судда маълум қилинишича, айблов хулосасига кўра Нукус шаҳридаги тартибсизликлар натижасида 6 млрд 681 млн 247 минг 508 сўм моддий зарар етказилган.