• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 28 ноября 2022

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 1 декабрь куни ёмғир қорга айланиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

325
0
UzNews.uz

Бугун республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Қолган ҳудудларда эса туман тушиши сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +12...+17 даража илиқни, шимолда 0...+5 даража илиқни ташкил этади. Баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди.

Сешанба ва чоршанба кунлари шимолий ҳудудлардан ташқари Ўзбекистоннинг қолган барча ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. 29 ноябрда айрим жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража илиқни ташкил этади.

Жорий йилнинг 1 декабрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ бўлади, кундузи +2...+7 даража илиқдан ошмайди.

2 декабрда мамлакат ҳудудида кам булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даража совуққача, кундузи 0...+5 даража илиққача пасаяди.

29 ноябрь – 1 декабрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик вақти-вақти билан кучли бўлади.

325
0