• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 ноября 2022

Самарқандда эркак аёлини ўлдирмоқчи бўлгани айтилган видео тарқалди

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ муносабат билдирди.

658
0
Видеодан кадр

Самарқандда аёл турмуш ўртоғидан қочиб бировнинг машинасига ўтиришга мажбур бўлгани ва эри чақалоғини қўлида кўтарган ҳолда уни қувиб юргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ипак йўли МФЙ Гўрўғли кўчасида яшовчи оиладаги эр-хотин ўртасида юзага келган оилавий келишмовчилик натижасида, хотини уйидан чиқиб кетиб, қариндошлариникида тунаб қолган. Эри аёлини топиб, фарзанди билан уйига қайтармоқчи бўлган вақтида, аёли "уйга бормайман" - дегани учун улар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келган. Натижада аёл кўчадаги машинага ўтириб, ҳайдовчидан ИИБга қўнғироқ қилишни, эри уни ураётганлигини айтган. Ҳайдовчи аёл бу ҳақда 102 рақами орқали ИИОга мурожаат қилган.

"Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади",- дейилади хабарда.

658
0