ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Хитой ҳудудида бугун, 28 ноябрь куни соат 00:58 да (Гринвич бўйича 19:58 да) зилзила содир бўлди. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик — 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 471 километр жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Андижонда вилоятида 3 балл, 206 километр.
Фарғона вилоятида 3 балл, 238 километр.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 268 километр.
Тошкент вилоятида 2 балл, 424 километр.