Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда ака-ука ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, машинасини уларнинг устига ҳайдамоқчи бўлди

ЙПХ инспекторлари билан жанжаллашиб, уларнинг қонуний талабни бажармаган ака-укаларга қамоқ жазоси тайинланди.

95views0replies
0

Видеодан кадр

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, 2022 йил 19 ноябр куни соат 09:00 да Денов тумани “Буюк келажак” маҳалласи ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ саф бўлинмаларининг икки нафар ходими Nexia русумли автомобилни тўхтатади.
Тегишли ҳужжатларни тақдим этиш сўралганда, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи ва унинг яқин қариндошлари бўлган йўловчилар инспекторларнинг қонуний талабларини бажармай, ҳақорат қилади. Шунингдек, фуқаро машинани испекторнинг устига ҳайдамоқчи бўлган. Қолаверса, икки нафар вояга етган фарзандига қонунларга амал қилишни ўргатиш ўрнига ота-онанинг ўзи ҳам бош бўлиб жамоат  тартиби  бузганлиги аниқланган.
Ўтказилган тезкор суриштирув ишлар натижасида ҳуқуқбузарларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Денов тумани судига тақдим қилинган.
Суд ҳукмига кўра, ота-онанинг ёши, чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, улар суд томонидан жавобгарликдан озод қилинди.
Лекин жамоат тартибини бузган ака-ука Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбланиб, уларга нисбатан 15 сутка қамоқ ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
95views0replies
0

Комментарии