Поиск
RUUZ

Криминал

"IMEI" кодларини ноқонуний тарзда рўйхатдан ўтказган бир гуруҳ шахслар ушланди

Улар 150 дан ортиқ шахсларнинг паспорт нусхаларини қўлга киритиб, Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган мобил қурилмаларнинг “IMEI” кодини рўйхатдан ўтказишган.

194views0replies
0

UzNews.uz

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида, бир қатор фуқаролар шахсга доир қонун ҳужжатларини бузган ҳолда мобил қурилмаларни “IMEI” кодларини ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб келаётган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда ИИВ Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати.
Аниқланишича, фуқаро И.С., М.Ш., Қ.Ж. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Республиканинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи 175 нафар шахсларнинг фуқаролик паспорти нусхаларини турли хил алдов йўллари билан қўлга киритиб, улардан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган мобил қурилмаларнинг “IMEI” кодини рўйхатдан ўтказганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда И.С., М.Ш., Қ.Ж. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 141 прим 2-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
194views0replies
0

Комментарии