Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 24 ноябр куни соат 04.30 ларда Денов тумани “Минора” маҳалласида содир бўлган. Мазкур маҳаллада яшовчи фуқаро 1975 йилда туғилган М.Р. яшаш хонадонида турмуш ўртоғи билан ухлаб ётган вақтда, юзига ниқоб тақиб олган номаълум шахс ётоқхона эшигини бузиб кириб, ўзи билан олиб келган ўткир тиғли жисм билан М.Рнинг танасининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор тергов-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни М.Рнинг турмуш ўртоғи билан 2 йил давомида яширин равишда жинсий алоқада бўлиб келган 1997 йилда туғилган А.А. томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Денов туман прокуратураси томонидан А.А нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.