Поиск
RUUZ

Спорт

Жаҳон чемпионати: Бугун "С" ва "D" гуруҳидан жой олган терма жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади

Австралия ҳамда Аргентина терма жамоалари мундиални эрта тарк этмаслик учун ўз гуруҳида бугунги ўйинда рақибларидан максимал даражада очко олишга ҳаракат қилади.

66views0replies
0

Gettyimages

Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 2-турида навбатдаги тур учрашувлар бўлиб ўтади. Унда "С" гуруҳидан ўрин олган Аргентина Мексикага қарши баҳс олиб борса, Польша терма жамоаси футболчилари Саудия Арабистонига қарши майдонда саф тортишади.
"D" гуруҳидан ўрин олган Тунис Австралияга қарши ўйнаса, Дания Франциядан очко олишга ҳаракат қилади. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар вақти қуйидагича.
"С" гуруҳи
Польша Саудия Арабистони 18:00
Аргентина Мексика 00:00
"D" гуруҳи
Тунис Австралия 15:00
Франция Дания 21:00
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳслар тўғридан-тўғри Спорт телеканали орқали намойиш этилади. Учрашувлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.
66views0replies
0

Комментарии