Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг "А" гуруҳидан ўрин олган Қатар ҳамда Сенегал терма жамоалари 2-тур учрашувини ўтказди.
Жаҳон чемпионатида мезбон сифатида иштирок этаётган Қатар термак жамоаси гуруҳдаги иккинчи ўйинда Сенегалга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувда киритилган голларга Қатардан Мунтари 78' – Сенегалдан эса Диа 41', Дьеду 49' ҳамда Дьенг 84' муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 00:00 да мазкур гуруҳнинг икки жамоаси Англия ва АҚШ терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.