Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 9 ва 10-синф ўқувчилари кўчада муштлашишди — видео

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

823views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.
Аниқланишича, 24 ноябрь куни тахминан соат 16:50 да Миробод тумани "Парвона" маҳалласида 125-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9 ва 10-синф ўқувчилари футбол ўйнаётган вақтида ўзаро уришиб кетган. Уларнинг жанжали шу атрофда бўлган фуқаролар томонидан тўхтатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаси бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
823views0replies
0

Комментарии