• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 ноября 2022

Бухорода 1 млрд сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Аниқланишича, фуқаро юк машинасига 19 турдаги 7016 дона салютларни юклаб, уларни $83 мингга сотмоқчи бўлган вақтида ушланган.

393
0
Божхона қўмитаси

Бухоро вилоятида йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс юк автотранспорт воситасига ортилган пиротехника воситаларини 83 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 50 минг АҚШ долларини қабул қилиб олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Шаҳардаги ов қуролларини сотиш учун мўлжалланган савдо дўконидан юк автотранспорт воситасига ортилган ушбу пиротехника воситалари кўздан кечирилганида, 19 турдаги 7016 дона салютлардан иборат эканлиги маълум бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга ушбу ҳолатда олиб қўйилган пиротехника воситаларининг умумий қиймати 1 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, мазкур салютлар хавфлиликнинг II классига тегишли бўлиб, 2021 йилнинг 2 декабридан эътиборан жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши, реализация қилиниши ва фойдаланилиши тақиқланади.

393
0