Поиск
RUUZ

Общество

"Ташаббусли бюджет” жараёнларини амалга оширишда салкам 6 млрд сўмлик қонун бузилиши аниқланди

Прокуратура қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортган. 5 та жиноят иши қўзғатилган.

291views0replies
0

UzNews.uz

“Ташаббусли бюджет” жараёнларида амалга оширишда 257 та лойиҳа бўйича 5,6 млрд сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Сенат йиғилишида маълум қилинди. 
Қайд этилишича, ҳудудларда Бюджет кодекси талабларига тўлиқ амал қилинмай, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30 фоизини йўналтиришда сусткашликка йўл қўйилган.
Ташаббусли бюджет жараёнларининг иккинчи мавсуми доирасида республика бўйлаб 162 та маҳаллада яшовчи фуқаролардан лойиҳалар таклиф этилмаган. Жумладан, Самарқанд шаҳрида 95 та маҳалла, Андижон ва Тошкент вилоятларида 22 тадан маҳалла, Қорақалпоғистон Республикасида 18 та ҳамда Сирдарё вилоятида 5 та маҳалла ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этмаган.
Шунингдек, Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар мақсадли фойдаланилиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 257 та лойиҳа бўйича 5,6 млрд сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Бош прокуратура томонидан ташаббусли бюджет жараёнида қонун бузилишига йўл қўйган 255 нафар шахс интизомий, 15 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилган.
291views0replies
0

Комментарии