• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 2 марта 2021

15 мартдан спиртли ичимликларнинг нархи оширилмоқда

Алкоголь маҳсулотларининг нархига ўзгартириш киритишга оид қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

443
0
Иллюстрация / Yandex

Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, янги миқдорлар белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ, спиртли ичимликларнинг (пиводан ташқари) қуйидаги нархлари белгиланди:

винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

– ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 11 200 сўм (илгари 9 400 сўм);

– энг кам чакана нарх – 13 200 сўм (илгари 11 200 сўм).

коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун: 

– ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 41 200 сўм (илгари 33 000 сўм);

–  энг кам чакана нарх – 49 400 сўм (илгари 39 000 сўм).

ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

–  ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 28 600 сўм (илгари 24 000 сўм);

–  энг кам чакана нарх – 34 400 сўм (илгари 28 500 сўм). 

Мазкур қарор 2021 йил 15 мартдан кучга киради.

443
0