Поиск
RUUZ

Назначения

Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига тавсия этилди

Президент иштирокидаги йиғилишда Турсуновнинг вилоятдаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш режалари тингланмоқда.

113views0replies
0

Президент Матбуот хизмати

Бугун, 25 ноябрь куни Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Сессияда Навоий вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.
Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқунович номзодини тавсия этди.
Номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.
Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Сўнг Навоий вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Нормат Турсунов Навоий вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Нормат Турсунов ўтган йилнинг ноябрь ойида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланганди
113views0replies
0

Комментарии