Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада бедарак йўқолган аёл Қирғизистонда ўлик ҳолда топилди

Марҳуманинг эри ИИБга мурожаат қилганидан сўнг аёлнинг жасади Қирғизистондаги бетон ариқдан топилган.

322views0replies
0

UzNews.uz

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматнинг хабарига кўра, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Ш.Х. Фарғона тумани ИИБга мурожаат қилиб, "Ҳосилот" МФЙ Якка тут кўчаси 108-уйда бирга яшовчи турмуш ўртоғи И.Х. шу куни куни соат 03:00 ларда ҳеч бир сабабсиз яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор қидирув, излов тадбирлари давомида бедарак йўқолган И.Х.нинг мурдаси 24 ноябрь куни қўшни Қирғизистоннинг Баткен вилояти Қадамжой тумани Ҳалмиён қишлоғидан оқиб ўтган бетон ариқдан топилган.
Суд тиббий экспертизаси томонидан марҳума И.Х.га “нафас йўлларининг сув билан тўлиши натижасида юзага келган механик асфиксия, бошини пешона тепа соҳасида лат, яра ва юмшоқ тўқимасига қон қуйилишлар” дастлабки ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
322views0replies
0

Комментарии