Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

23 ва 17 ёшли келин-куёвларнинг вафоти юзасидан текширув бошланган.

140views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар беришича, 2022 йил 24 ноябрь куни соат 08:30 ларда Бувайда тумани прокуратурасига Бувайда тумани Ўрта “Қўнғирот” МФЙ Қўрувчилар кўчаси 41-уйда истиқомат қилган 23 ёшли А.А. ва унинг турмуш ўртоғи 17 ёшли У.Н. ис газидан заҳарланиб, вафот этганликлари ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғинга қарши кураш жамияти туман ҳудудий бўлими техник хавфсизлиги муҳандисининг хулосасига кўра, мазкур иситиш мосламаси ёқилган ҳолда бўлган, унинг дуд бурони ностандарт ҳолатда ташқарига чиқарилганлиги натижасида газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази назоратсиз ҳолатда хона ичкарисига тарқалишига сабабчи бўлган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаролар А.А. ва У.Н.нинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида юзага келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
140views0replies
0

Комментарии