Поиск
RUUZ

Реклама

BOB Academy АҚШда логистика бўйича ўқув курсларига қабул эълон қилади ва очиқ эшиклар кунига таклиф этади

Америка бозорида уч йиллик иш тажрибасига эга BOB Logistics компанияси BOB Academy ўқув лойиҳасини ишга туширди ҳамда ҳозирги вақтда ва келажакда талаб катта бўладиган касблардан бирига ўқитиш бўйича курслар очди.

119views0replies
0

Халқаро муносабатларнинг ривожланиши ва жаҳон савдоси ҳажмининг ошиши етказиб бериш тизимини бошқара оладиган юқори малакали мутахассислар — логистларга бўлган талабни юзага келтирди.
Прогнозларга кўра, яқин келажакда мамлакатлар ўртасидаги товар алмашинуви нафақат пандемиядан олдинги даражани забт этади, балки рекорд кўрсаткичларга етади. Ушбу жараёнлар логистларга бўлган талабни барқарор шакллантиради.
Меҳнат бозорида талаб мавжуд бўлган мутахассис бўлиб қолиш учун логистика соҳасида билим олиш ва тажриба орттириш керак. Бунда сизга АҚШда қуруқликда юк ташиш бозорида профессионал хизматларни кўрсатувчи BOB Logistics компаниясининг янги лойиҳаси — BOB Academy мактаби ёрдам беради.
Компания 3 йилдан бери фаолият юритмоқда ва ушбу вақт давомида сезиларли натижаларга эришди: 10 дан ортиқ малакали мутахассислар ва диспетчерларнинг доимий назоратида бўлган 40 дан ортиқ траклар.
Энди компания ўз олдига янги мақсад қўйди — Америка бозорида профессионал логистларни тайёрлаш, иш тажрибасини олишга имкон бериш ва BOB Logistics жамоасининг бир қисмига айланиш, шунингдек, ходимларга қулай вақтда муносиб иш шароитларини яратиш.
BOB Academy курсларининг афзалликлари:
— мос ўқув шаклини танлаш имконияти (офлайн/онлайн);
— барқарор ва юқори даромад истиқболи;
— масофадан ишлаш имконияти;
— иш жадвалини мустақил режалаштириш;
— курсда ўқигандан кейин BOB Logistics компаниясига ишга жойлашиш;
— келажакда бошқа компаниялар ва бошқа давлатлар бозорларида ишлаш имконияти.
Ўқув курсларининг дастури керакли билимларни қисқа вақтда олиш учун мутахассислар томонидан диққат билан ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари, ўқув жараёнида ўқувчиларни шахсий устозлар кузатиб боради, улар нафақат назарий, балки амалий билимларни ўзлаштиришга ҳам ёрдам беради — курс вақтида биринчи буюртмалар билан ишлаб кўриш.
Барча керакли маълумотларни 27 ноябрь куни бўлиб ўтадиган очиқ эшиклар кунида ҳам билиб олишингиз мумкин: BOB Logistics ходимлари ўқув жараёни ва АҚШда талаб катта бўлган соҳаларнинг бирида ишлаш истиқболлари ҳақида айтиб беришади.
Ўқув курсларга қабул 28 ноябрь куни очилади.
Манзил: Арнасой, 7
Веб-сайт: bobacademy.uz
Instagram: @bobacademyuz
Телефон: +998(90) 1440341
Реклама ҳуқуқлари асосида
119views0replies
0

Комментарии