Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда ота ва ўғил келинни мажбуран судраб, машинада олиб кетишди

Тошкент шаҳар ИИББ интернетда тарқалган ҳолат юзасидан маълумот берди.

879views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда 2 нафар номаълум эркак аёлни куч ишлатиб автомашинага ўтказиб олиб кетаётганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг 24 ноябрь куни Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган.1992 йилда туғилган Д.Ш. отаси 1963 йилда туғилган Х.М. билан бирга Tracker русумли автомашинасига турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган М.А.ни ўтказиб номаълум томонга олиб кетган.
Аниқланишича, М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли 1 нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб уйдан чиқиб Тошкент шаҳрига кетиб қолган.
Уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, Тошкентдан топган ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борган. Ҳозирда M.A. оила даврасида соғ-саломат.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилмоқда. М.А. ва унинг оиласи хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда. Текширув якуни бўйича айбдор шахсларга қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
879views0replies
0

Комментарии