Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда “Онлайн маҳалла” платформасини яратиш учун 8,4 млрд сўм сарфланди

Электрон платформа барча маҳаллаларида иш бошлаган ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

449views0replies
0

Сайтдан скриншот

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги “Онлайн маҳалла” платформасини ривожлантириш учун 8,4 миллиард сўм ( 755 минг доллар) сарфлади. Бу бўйича тегишли маъулмотлар давлат харидлари порталида келтирилган. 
Электрон платформани яратиш учун Realsoft IT компанияси билан жорий йил 18 май куни шартома тузилган.
Давлат хизматлари порталидаги шартнома ҳужжатида келтирилишича, "Онлайн маҳалла” платформасини қисқа вақт ичида ишга тушириш мақсадида истисно тариқасида тариқасида тендер (танлов)сиз тўғридан-тўғри шартнома тузишга қарор қилинган.
Ҳужжатнинг спецификациясида сайтни ишлаб чиқишда 45 киши 6 соатдан 325 кун ишлагани айтилади. Ана шундай ишлар кўламидан келиб чиқиб, 8,4 миллиард сўмлик нарх шакллантирилди. 
“Онлайн маҳалла” электрон платформаси ҳоким ўринбосарларининг самарали фаолият юритиши учун давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари билан интеграциялашган ахборот тизимидир.
У ҳоким ёрдамчиларининг ишлаши, субсидиялар олиш, ишга жойлаштириш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун яратилган.
449views0replies
0

Комментарии