Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 5 та ширкатлар мансабдорлари одамлар тўлаган коммунал тўловларни “еб юборишди”

400 млн сўмдан кўм маблағларни кирим қилмасдан, ўзлаштиришган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

139views0replies
0

Бош прокуратура Департаменти

Учтепа туманида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкатлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “N.n.”, “M.s.”, “B.s.”, “S.k.” ва “I.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари моддий жавобгар шахслари ҳудуддаги хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 413,9 млн сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
139views0replies
0

Комментарии