• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 ноября 2022

Самарқандда банк юристи пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кредит масалалари бўйича давлат божи ва суд ишини ҳал қилиб бериш эвазига 3 минг доллар сўраган.

293
0
Самарқанд ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд вилоятдаги банкларнинг бирида бўлим юристи лавозимида ишловчи, оқдарёлик 42 ёшли Т.Ш. банк билан мижозлар ўртасидаги муаммоли вазиятларда ишни фуқаролар фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига улардан катта миқдордаги пул маблағларини олиб келганлиги аниқланган. 

Хусусан, Т.Ш. маҳаллий фуқаронинг кредит масалалари бўйича давлат божи ва суд ишини ҳал қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ долларини пора сифатида талаб қилиб, олдиндан 1050 АҚШ долларини олган ҳамда тезкор тадбир чоғида қолган 1950 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

293
0