Поиск
RUUZ

Общество

“Ўзйўлинспекция" масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Инспекция масъул ходимлари Андижондаги йўл қурилишида асфальтбетон қатламини лойиҳа ҳужжатларига қўшиб ёзишган. Натижада, салкам $90 минг иш ҳажми қўшиб ёзилганлиги маълум бўлган.

164views0replies
0

“Ўзйўлинспекция"

Транспорт прокуратурасининг маълум қилишича, "Ўзйўлинспекция"нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси томонидан 2021 йилнинг феврал ойида Андижоннинг Хонобод шаҳридаги 4H-1071 "Хонобод-Туркобод" автомобиль йўлининг 0-7 км қисмида ётқизилган асфальтбетон қатламларининг қалинлиги текширилган ҳамда лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса қилинган.
Бироқ, жорий йилда мутасадди идоралар томонидан мазкур йўлдаги асфальтбетон қатламининг қалинлиги қайта ўрганилиб, назорат ўлчови ўтказиш давомида объектнинг асфальтбетон қопламасидан олинган 73 та намуналарнинг қалинлиги лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос эмаслиги, қоплама қалинлиги кам эканлиги аниқланган.
Бош пудратчи томонидан йўл қопламасининг қатламлар қалинлиги меъёрдан кам ётқизилганлиги оқибатида жами 86 728 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳажми қўшиб ёзилганлиги маълум бўлган ва текшириш давомида ушбу қўшиб ёзилган иш ҳажмлари тўлиқ бартараф этилган.
Мазкур ҳолатда "Ўзйўлинспекция"нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси масъул ходимлари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
164views0replies
0

Комментарии