• 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 24 ноябр 2022

Сурхондарёда 1 гектар ер майдонини $100 мингга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раиси ушланди

Фермер хўжалиги раиси бошқа бир фуқародан ерни сотишга келишиб олган пулдан $20 минггини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

381
0
УзА

Сурхондарёда 1 гектар ер майдонини катта миқдордаги пул эвазига ноқонуй тарзда сотишга уринган шахс ДХХ томонидан қўлга олинди, дея хабар бермоқда УзА.

Аниқланишича, жорий йилнинг 23 ноябрь куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 100.000 АҚШ долларига ер сотишни режалаштирган шахс қўлга олинди.

Денов туманида яшовчи, тумандаги «Қорахон Халифа Денов» фермер хўжалиги раиси М.Х. ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига тегишли бўлган 1 гкектар ер майдонини фуқаро И.Қ.га 100.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, удан 20.000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган, дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

381
0