• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 24 ноября 2022

Бухорода Nexia-2 юқори тезликда келиб, "пешеход"дан ўтаётган боланинг устига ағдарилди

Ҳайдовчи тезликни ошириб ҳайдаши натижасида у уч кишини уриб юборган.

573
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Nexia-2 катта тезлик билан келиб, ағдарилиб кетгани акс этган видео тарқалди. ИИВ ЙХҲББ ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. Nexia-2’да тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипед билан ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани ҳам уриб юбориб, автомобиль ағдарилган.

ЙТҲ натижасида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

573
0